"Президент бизга ишонч билдирди"

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманимиздаги 10-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокими Қаюм Собировнинг ёшлар билан учрашуви ташкил этилди. Тадбирда яқинда ўтказилган “Биринчи Ўзбекистон ёшлари форуми”нинг мазмун-моҳияти, нуфузи ва аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Туман ҳокими сўзга чиқиб, форумда Президентимизнинг иштироки мамлакат йигит-қизлари учун руҳий мадад бергани ҳақида атрофлича тўхталди. Давлатимиз раҳбарининг маърузасида илгари сурилган ёшларга оид давлат сиёсатининг янги йўналишлари, дастур ва ҳаётбахш ғоялар ҳақида иштирокчиларга маълумот берилди.

 – Кўпчилигингиз эшитдингиз, Президент барчамизга куч берадиган, эртага бизни кутаётган улкан хайрли ишлар ҳақида гапирди, – деди ҳоким. – Бу ишонч, бу имкониятларга муносиб жавоб бериш учун ҳам фидойи бўлишимиз, ўз меҳнатимиз, ҳақиқий натижамиз билан жавоб қайтаришимиз керак!

Шунингдек, жомбойлик ёшлар туман ҳокимига таклифлари билан мурожаат этишди. Мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг концерт дастури меҳмонларни хушнуд этди.

 

2015-2024 © GOVERNMENT OF JOMBOY DISTRICT. Maked by: SAKTRM