Нўш маҳалласида туман ҳокими Қаюм Собиров ҳудуд ёшлари билан учрашув ўтказди. Давлат хавфсизлиги хизмати билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда йигит-қизларни қийнаётган муаммолар атрофлича муҳокама этилди. Уларнинг таклиф-ғоялари юзасидан фикр алмашилди.
Қайд этиш жоизки, ёшлардан тушаётган мурожаатларнинг асосий қисми ишга жойлашиш билан боғлиқ бўлиб, жумладан тадбиркорлик, ҳарбийлик, таълим тизимида ишлаш истагини билдирганлар кўпчиликни ташкил этди.
Жумладан, Г.Худоёрова, Д.Сатторова, А.Ўролов, З.Мартинов ўз ихтисослиги бўйича ишлаш истагини билдирган. Қ.Бурҳонова, Б.Бахтиёров, М.Болиева эса тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ масалаларда мурожаат қилган.
Тадбир давомида 20 га яқин мурожаат қабул қилинди.