Жомбойдаги илк фитнес-клуб иш бошлади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида туманимизда тизимли ишлар ташкил этилмоқда. Хусусан, жисмоний тарбия ва спорт бўлими ташаббуси билан соҳада фаолият бошламоқчи бўлган тадбиркорлар қўллаб-қувватланяпти. Бунинг ижобий натижаси ўлароқ, тумандаги илк профессионал фитнес-клубига асос солинди.

– Марказимизда 50 турдаги спорт анжомлари мавжуд бўлиб, бир кунда  85 нафар ёшларга хизмат кўрсатамиз, – дейди клуб раҳбари Жонибек Отабеков. – Эркаклар ва хотин-қизлар учун алоҳида машғулот жадвали юритилади. Машқлар халқаро норма ва станданртларга асосланиши билан аҳамиятли.

Маълумот ўрнида, спорт муассасаси тадбиркорнинг 2 миллиард сўмлик ўз маблағлари ҳисобидан ташкил этилган.

2015-2024 © GOVERNMENT OF JOMBOY DISTRICT. Maked by: SAKTRM