9 минг 390 та табиий газ истеъмолчиларига хизмат кўрсатиляпти

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Зангори олов”дан фойдаланишда газ ускуналари ва жўмракларнинг созлиги муҳим аҳамият касб этади. Ушбу ускуналар носозлиги газ сизиб чиқиши ва оқибатда турли нохушликларга сабаб бўлиши мумкин.

Жорий куз-қиш мавсумини талафотсиз ўтказиш, турли ҳалокатларнинг олдини олиш мақсадида “Жомбой туман газ” филиали ходимлари томонидан профилактик ишлар давом эттирилмоқда.

Маълумот учун, туманда 9 минг 390 та табиий газ ҳамда 23 минг 48 та суюлтирилган газ истеъмолчиси мавжуд. Ҳозирга қадар 421 нафар истемолчиларнинг газ ускуналарига техник хизмат кўрсатилди. Ушбу ишларга саккиз нафар малакали чилангарлар  бириктирилган.

Афсуски, ушбу тадбирларга беписанд муносабатдаги фуқаролар ҳам учраб туради. “Техник хизматга ҳожат йўқ. Бузилса, ўзимиз тузатиб оламиз”, деб, газ қурилмаларини кўрикдан ўтказишга монелик қилаётганлар ҳам бор. Ваҳоланки, бу инсонлар ҳаёти, хавфсизлишигини хатарга қўйиш ҳисобланади.

Қоидага кўра, газ плиталари ва сув иситиш ускуналари йилда бир марта  мутахасис кўригидан ўтказилиши зарур. Шундагина турли авриялар ва кўнгилсиз ҳолатларнинг олди олинади.

“Ҳудудгаз Самарқанд” МЧЖ матбуот хизмати.

2015-2024 © GOVERNMENT OF JOMBOY DISTRICT. Maked by: SAKTRM