Ўртабўзда обод саноат манзили барпо этилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Зарафшон маҳалласи, Ўртабўз қўрғонида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Туман ҳокими, сектор раҳбарлари, иқтисодиёт ва саноат комплекси мутасаддилари иштирок этган тадбирда ҳудудни ободонлаштириш, ўзига хос маданий марказга айлантириш юзасидан таклифлар билдирилди.

– Туманимиз ишлаб чиқариш тармоқлари жадал ривожланаётгани билан танилган, – деди Қ.Собиров. – Олайлик, шу кўчанинг ўзида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашдан қурилиш материаллари ишлаб чиқаришгача бўлган тармоқлар фаолият кўрсатмоқда. Аммо объектларимиз ташқи қиёфаси брендларимиз шуҳратига мос эмас. Бу борада биргаликда иш олиб бориш фурсати етди.

Тадбир давомида корхоналар ташқи фасади, деворларини замон талаблари даражасида таъмирлаш, ҳудуднинг кириш қисмига арк қуриш, очиқ осмон остидаги обод саноат манзилини барпо этиш юзасидан келишиб олинди.

2015-2024 © Jomboy tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM