Ёшлар тадбиркор бўлмоқчи

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман ҳокимлиги ва давлат хавфсизлиги хизмати ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирларнинг навбатдагиси Журият маҳалласида ўтди. Тадбирда ҳудуд ёшларини қийнаб келаётган муаммолар атрофлича муҳокама этилди.

– Ёшлар билан учрашувлар давомида асосан, ишга жойлашиш ҳамда имтиёзли кредит масалаларидаги мурожаатлар кўпчиликни ташкил қилмоқда, – дейди Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Ш.Ҳамдамова. – Бугунги тадбирда тушган ўттизга яқин мурожаатнинг қарийб ярми ушбу мавзуларга доирлиги фикримиз тасдиғидир. Хусусан, К.Қаюмова, С.Назарова, О.Қобиловнинг ишга жойлашиш ҳамда Ғ.Мўминов ва А.Омонқуловнинг тадбиркорлик масаласидаги муаммоси ижобий ечим топди.

Шунингдек, қабулда уч нафар фуқарога газ баллон ажратилиши ҳамда икки нафар фуқарога моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланди.

2015-2024 © Jomboy tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM