Нигина Сингапур менежментни ривожлантириш институти талабаси бўлди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

2019-2020 ўқув йилида туманимиздаги умумтаълим мактабларини 4556 нафар ўқувчи битирди. Шундан 2183 нафари 9-, 2373 нафари 11-синф битирувчиларидир. Улардан 15 нафари олтин, 3 нафари кумуш медалга сазовор бўлгани қувонарлидир.

Эришилаётган натижалар ўз-ўзидан бўлмайди. Аввало, болага оилада тўғри тарбия берилгани, мактабдаги фидойи ва жонкуяр ўқитувчиларнинг сабоқлари, тизимдаги раҳбарларнинг таълим сифати ва самарадорлигига алоҳида эътибор қаратгани натижасидир.

Ёшларимиз орасида мактаб шаҳодатномасини олмай туриб, ўз билими ва иқтидори билан олий таълим муассасаси талабаси бўлиш бахтига муяссар бўлаётган ёшлар ҳам кўп.

Вилоят халқ таълими бошқармасининг ахборотига кўра, Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи Ансор Раҳмонов, Жаҳонгир Абдуфаттоев, Ҳасан Мавлонов, пахтачилик Адҳамжон Абдураҳмонов, ургутлик Диёрбек Турдиев, Паст Дарғом туманидан Рустамжон Шамелов, Далер Деҳқонов, Гулшан Бозорова ва Севинч Султонова халқаро ва хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга киришга муваффақ бўлишган.

Қувонарлиси, ушбу сафда Жомбой туманидаги 40-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби битирувчиси Нигина Шербекова ҳам бор. У инглиз тилидан билимларини амалда кўрсатиб, IELTS имтиҳонларидан 6,5 бални қўлга киритди. Натижада, Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти талабаси бўлди.

Олдинда мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларига қабул жараёни турибди. Демак, ҳали ёшларимизнинг бу каби ютуқларига яна гувоҳ бўламиз. Зеро, келажакни муносиб авлодлар қуради.

2015-2024 © Jomboy tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM