Чорвачилик тартибга олиниши керак

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Видеоселектор тарзида ўтган ҳокимлик соатида чорвачилик тармоқларида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ҳамда ҳудудий дастурлар ижроси муҳокама қилинди.

Афсуски, бу борада туманимиздаги вазиятни ижобий баҳолаб бўлмайди. Биргина мисол. Зоотехник талаблар бўйича сут йўналишидаги хўжаликларга аниқ меъёрлар белгиланган. Хусусан, пода таркибининг камида 40 фоизини сигирлар ташкил қилиши, ҳар юз бош сигирдан камида 75 бош бузоқ олиниши ва ҳар бир сигирдан йиллик 2 минг килограм сут соғиб олиниши керак. Ваҳоланки, ҳақиқий ҳолат бунинг акси. Туманимизда 100 дан ортиқ чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, 17 тасида сигирлар сони меъёрга етмайди. Шартли моллар сони, соғиб олинаётган сут ҳажми борасида ҳам шу каби фикрларни билдириш мумкин.

Жумладан, “Сарича машъали” фермер хўжалигида бир сигирдан 700, “Шаҳзодбек чорваси” фермер хўжалигида 400, “Ориф агро файз саховати” фермер хўжалигида 500 килограмм сут олингани ҳақиқий ҳолатга баҳо бермоқда.

Ажратилган ер майдонлари таҳлил қилинганда 26 та хўжалик эгаллаб турган майдонига нисбатан кам қорамол парвариш қилаётгани ойдинлашган. Мисол учун, “Гулнора агро ери” фермер хўжалигига 11,3 гектар майдон ажратилган бўлса-да, бор-йўғи 20 та шартли мол боқилаётгани, “Шербоев Муродулло чорваси” фермер хўжалигида эса 39 та шартли молга 43 гектар майдон ажратилгани ачинарлидир. Банк орқали ҳисоб-китоб амалиётларини юритиш ҳолати эса бундан-да оғир.

Вазиятни қисқа фурсатда тартибга олиш, соҳа фаолиятини тубдан яхшилаш борасида мутасаддиларга топшириқ берилди. Туман ишчи гуруҳи тузилиб, амалга оширилиши зарур бўлган ишлар белгилаб олинди.

2015-2024 © Jomboy tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM