“Bradjus” соатига 20 минг дона маҳсулот ишлаб чиқаради

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманимизда фаолият юритаётган “Мilkvill” масъулити чекланган жамияти ишлаб чиқариш тармоғидаги кичик бизнес субъектларидан бири саналади. Корхонада сутни қайта ишлаш орқали сариёғ, қуюлтирилган сут, қуруқ сут каби маҳсулотлар тайёрланмоқда.

– Айни кунларда 20 тонна сутни қайта ишлаб, беш турдаги маҳсулот сифатида маҳаллий бозорга етказиб беряпмиз, – дейди жамият таъсисчиси Баҳодир Шокиров. – Олайлик, корхонамизда ҳар куни ўртача 1 тонна сариёғ ишлаб чиқарилади. Табиийлиги, имкон қадар анъанавий таъм ва сифат сақлаб қолингани сабаб маҳсулотларимиз талабгир. Яқин кунларда йирик ҳажмли музлаткич ҳамда музқаймоқ цехини ҳам ишга туширмоқчимиз. Бу борада Осиё тараққиёт банкининг имтиёзли кредит линиясидан унумли фойдаланяпмиз. Шунингдек, келгусида чорвачилик копмлекси ташкил этиш режамизда бор. Натижада, сутни қайта ишлаш йўналишидаги ўзига хос кластер вужудга келади.

Туман ҳокими Қаюм Собиров бугун корхонада бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди. Мулоқот давомида жамият қошида дала-дўкон ташкил этиш, 32 та маҳалла кесимида аҳолидан сутни жамлайдиган тизим яратиш каби таклифлар билдирилди.

Дарҳақиқат, корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати кунлик 60 тоннагача етади. Аммо бугунги кунда мавжуд имкониятнинг учдан бир қисмидан фойдаланилмоқда. Бу борада тадбиркорлик субъектига амалий ёрдам кўрсатилиши белгиланди. Аҳолидан сутни жамлаб, корхонага етказиб турувчи автомобиллар кредит асосида сотиб олиниши, яратиладиган янги иш ўринларига ёшларни жалб этилишига келишиб олинди.

Шунингдек, “Bradjus” МЧЖда бўлиб, тез тайёр бўлувчи макарон ишлаб чиқариш тармоғи лойиҳаси билан танишишди.

Маълумот учун, лойиҳа рўёбга чиққач, соатига 20 минг донагача маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда 45 та янги иш ўрни яратиш имкони туғилади.

2015-2024 © Хокимият Джамбайского района. Разработан в: SAKTRM