2019 йил Жомбой туманида мўлжалланган инвестиция ҳамда “Обод қишлоқ” дастурларини ижроси

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги  “Ўзбекистон  Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари  тўғрисида”ги  ПҚ-4067-сонли қарори  ижроси бўйича туманда бир қатор бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

          Жомбой туманига жами бўлиб 11 та ижтимоий соха обектига  19211 млн. сўм маблағ ажратилган бўлиб жумладан тумандаги Ширенкент МФЙда жойлашган 17 -сон умумтаълим мактабида  160 ўринли  1235.0 млн. сўмга  реконструкция , Журият МФЙ да 5 -сон умумтаълим мактабида  180 ўринли  1425.0 млн. сўмга  реконструкция , Наймантепа МФЙда жойлашган 6-сон умумтаълим мактабида 12х24 спорт зал янги қурилмоқда.

          Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги  “Обод қишлоқ” дастурини 2019  йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4201 сонли қарори ҳамда бу борадаги вилоят ҳокимининг 2019 йил 28 февралдаги 63-Қ-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Жомбой туман ҳокимининг 2019 йил 28 февралдаги 976-қ сонли қарори қабул қилинди.

Туманда 3 та маҳалла Эски Жомбой, Катта қишлоқ ва Беш бола “Обод қишлоқ” дастурига киритилган. Туманда “Эски жомбой” “ Бешбола”ва “Катта қишлоқ” қишлоқларда 16498 нафар аҳоли, 3454 та та хонадон, ижтимоий соҳа объектлари 3 та умумтаълим мактаби қиймати 6245.0 млн. сўм, 3 та мактабгача таълим муассасалари қиймати 5850.0 млн.сўм ва 3 та соғлиқни сақлаш муассасалари қиймати 1400.0 млн. сўмни, Сув таъминоти бўйича 7 км ва 3 та сув иншоати жами 1308.0 млн. сўмни ташкил этади.

Ички ва хўжаликлараро йўлларни таъмирлаш бўйича “Эски жомбой” “ Бешбола”ва “Катта қишлоқ” қишлоқларда жами асфалд қилинадиган йўллар 8.7 км  4053.0 млн.. сўмлик, Шағал қилинадиган йуллар 9.4 км, 1428.0 млн. сўмлик ишлар бажарилиши режалаштирилган. Тумандаги барча тасдиқланган дастурлардаги вазифалар бос қичма босқич амалга оширилиб ўз вақтида молиялаштирилмоқда.

     

          Молия бўлими мудири                                          Н. Исмоилов

      

2015-2019 © Хокимият Джамбайского района. Разработан в: SAKTRM