Туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев биринчи сектор ҳудудида жойлашган Катта қишлоқ, Талдираззоқ, Тут маҳаллаларига борди. Қишлоқ жойларида фаолият юритаётган озиқ-овқат дўконлари, ишлаб чиқариш корхоналари билан танишиб, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларига қулоқ тутди. Шунингдек, ташриф давомида нархларнинг асоссиз оширилишига йўқ қўймаслик зарурлиги айтилди.
– Фаолиятингизни одатдагидек давом эттириш учун қандайдир тўсиқ ёки муаммо юзага келса, албатта бизга мурожаат қилинг, – деди ҳоким. – Барча чоралар кўрилади. Муҳими, сунъий тақчиллик юзага келмаслиги керак.
Мутасаддилар ички бозорга тухум етказиб бериш билан шуғулланувчи “Зарафшон парранда” масъулияти чекланган жамиятига ҳам борди. Мулоқот давомида корхонага тегишли автотранспорт воситасига махсус рухсатнома олишда амалий ёрдам берилиши белгиланди.