Тадбиркор огоҳлантирилди

Туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев Жомбой марказида фаолият юритаётган бирламчи эҳтиёж моллари, гўшт ва озиқ-овқат дўконлари фаолияти билан танишди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бугунги кунда улгуржи нархнинг ошиб кетиши, йўлларнинг ёпиқлиги, тақчиллик каби важлар асоссиздир. Афсуски, шу каби баҳоналар билан ҳаридорларга инсофсиз муносабатда бўлаётган қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар ҳам учраб турибди.

Ўрганиш давомида гўшт, тухум, картошка маҳсулотлари нархини сунъий оширган тадбиркорларга огоҳлантириш берилди.

Шунингдек, туман марказида дори-дармон, ниқоб ва антисептик воситалар нархи ҳам мониторинг қилинди.

Камчиликларни бартараф этиш юзасидан давлат солиқ инспекцияси, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти мутасаддилари ҳамда бошқа масъулларга топшириқ берилди.

2015-2024 © Хокимият Джамбайского района. Разработан в: SAKTRM