370 та оилага 1 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Куни кеча аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш тўғрисида ҳукумат фармойиши қабул қилинди. Унга кўра, 150 миллиард сўм маблағ эҳтиёжманд оилаларга тарқатилиши белгиланган. Хусусан, вилоятимизга 10 миллиард сўм ажратилган бўлиб, ушбу пул маблағлари муборак қурбон ҳайити арафасида ўз эгаларига етказилмоқда.

– Туманимизда истиқомат қилаётган 370 та оилага 1 миллион сўмдан моддий ёрдам тарқатиляпти, – дейди маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи И.Асроров. – Бундан ташқари, туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ташаббуси билан Қўлбости, Ногаҳон, Шерқўрғон, Полвонариқ маҳаллаларида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд фуқаролар учун 40 қоп ун тарқатилди. 1-, 2- секторларда 50 тадан, 3-секторда 30 та, 4-секторда 16 та оилага бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ажратилди. Эътиборлиси, саховатпеша тадбиркорлар ҳам ушбу тадбирларида фаол иштирок этмоқда.

Туман ҳокими Қ.Собиров Ҳолвойи маҳалласида бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашди. Уларнинг яшаш шароитлари ўрганилди. Чалақўрғонлик Б.Абдувоҳидова сурункали хасталикка чалинган бўлиб, дори-дармон олишда амалий ёрдам сўраган. Бу борада мутасаддиларга топшириқлар берилди. Соғлиғини тиклаши учун зарур чоралар кўрилди. Шунингдек, Ҳолвойи қишлоғида истиқомат қилувчи М.Олимовага ишга жойлашишида амалий ёрдам кўрсатилди.

– Турмуш ўртоғим мавсумий ишларда меҳнат қилади, – дейди Ш.Шодиева. – Пандемия даврида етти фарзандим билан бироз қийналдик. Шундай пайтда бизни ёлғизлатиб қўймаган давлатимиз раҳбаридан миннатдормиз. Бир неча бор озиқ-овқат маҳсулотлари ажратилди. Иккинчи экин сифатида ер беришди. Зотдор товуқ жўжалари боқяпмиз. Энди шу йўналишда оилавий тадбиркорликни йўлга қўймоқчимиз.

2015-2024 © Хокимият Джамбайского района. Разработан в: SAKTRM