Янги рукн: Халқ таълими бўлими хабар қилади!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

1-синфга 3500 нафар бола қабул қилинади

Жорий йилнинг 6 июлидан янги ўқув йилига 1­синф ўқувчиларини қабул қилиш бошланди. Пандемия шароитини инобатга олган ҳолда қабул жараёни фақатгина ҳар бир мактабнинг микро ҳудуди доирасида амалга оширилмоқда.

Бу йил тумандаги 56 та умумтаълим мактабларининг 1­синфига 3500 нафар ўқувчи қабул қилиш режалаштирилган. Шундан ўзбек гуруҳига 3429 нафар, рус гуруҳига 71 нафар ўғил­қиз қабул қилинади.

Маълумот учун, ўтган йили 3291 та қабул квотаси ажратилганди.

Гулмира МАМАСОЛИЕВА, бўлим методисти.

***

Ўқувчи онлайн кундалик тутишга тайёрми?

Хабарингиз бор, kundalik.com сайти пойтахт мактабларида жорий этилган эди. Эндиликда, республиканинг барча шаҳар ва туман мактаблари босқичма­босқич қамраб олиняпти.

Янги ўқув йилидан Жомбойдаги 4 та мактаб ўқувчилари учун шундай тартиб юритилади. Kundalik.com тизими ўқувчи, ота-она ва ўқитувчи учун жуда қулай. Ундан оддий қоғоз кундалик каби фойдаланиш мумкин. Дарс жадвали, уйга вазифа, баҳолар доимий акс этиб борилади.

2020­2021 ўқув йилидан тумандаги 6, 18, 23, 35­мактаблар ҳамда 40­ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби жамоасига ушбу сайтдан фойдаланиш имкони яратилади.

18­умумтаълим мактабида таҳсил олувчи барча ўқувчилар тизимга киритилди. Унда ўтган ўқув йилининг 4­чорагида олинган баҳолар акс этган.

Нилфар БАҲРОМОВА

2015-2024 © Хокимият Джамбайского района. Разработан в: SAKTRM