Энг чекка маҳаллаларда артезиан қурилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманимиздаги маҳаллалар хатловдан ўтказилиб, ичимлик суви муаммо бўлган энг чекка ҳудудларда артезиан қудуқлари қазиш белгиланди.

Вилоят молия бошқармасининг хабар беришича, бунинг учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 262 миллион сўм маблағ ажратилган.

Шундан ҳудуд сифатида Сарқипчоқ маҳалласининг Сўхмон ҳамда Ғазира маҳалласининг Юқори Ғазира қишлоғи танланган. Ушбу тадбирларни молиялаштириш натижасида 106 хонадондаги даромади кам оилаларнинг 17 гектар томорқа майдонларидан унумли фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, иссиқхона қуриш, бир сўз билан айтганда оилавий тадбиркорлик учун шароит яратилади.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM