Абитуриентлар диққатига!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Барча абитуриентлар якуний натижалар эълон қилинишини кутмоқда. Давлат тест марказига танлов натижаларини қандай билиш мумкинлиги борасида кўплаб саволлар келиб тушяпти. Тест синовларининг якуний натижалари эълон қилингандан сўнг, танлов натижаларини 3 хил усулда билиш мумкин бўлади.

1. Абитуриентнинг шахсий кабинети орқали:

Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида ҳар бир абитуриент учун шахсий кабинет яратилган бўлиб, у ерда танлов натижаларини билиш мумкин.

2. СМС хабарнома хизмати орқали:

Танлов натижаларини 5100 рақамига абитуриент ID кодини юборган ҳолда ҳам билиш мумкин. Бунда СМС юборилган телефон рақамига танлов натижалари бўйича СМС хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).

3. Тест натижалари қайдномаси орқали:

Натижалар эълон қилингандан сўнг тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади. Абитуриентлар олий таълим муассасаларига борган ҳолда қайдномадан танлов натижаларини кўришлари мумкин бўлади.

Давлат тест маркази вилоят бошқармаси.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM