Мавсум қизғин давом этяпти

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманимизда пахта йиғим-терим мавсуми уюшқоқлик билан давом этяпти.

– Жомбойлик кўнгилли фуқароларнинг ҳалол меҳнати билан миллий бойлигимизни йиғиб олиш ишлари юқори савияда ташкил этилган, – дейди маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Ҳ.Ўсарова. –  Уларга иссиқ овқат, кунлик терим пуллари ўз вақтида етказиб бериляпти. Фаол ва зарбдор теримчиларга моддий рағбат, эсдалик совғалари ҳам ажратилган.

Дарҳақиқат, меҳнат қонунчилиги билан боғлиқ ислоҳотлар сабаб бугун деҳқон ва пахтакорларнинг меҳнати қадр топмоқда. Жорий йилда қўлда терилган пахтанинг 1 килограми учун биринчи теримда 1000 сўм, иккинчи теримда 1400 сўмдан ҳақ тўланиши белгиланган.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг хабар қилишича, айни кунларда минг нафардан ортиқ жомбойликлар пахта теримида кўнгиилли равишда иштирок этишяпти.

– Илғор теримчиларни рағбатлантириш мақсадида туман ҳокимлиги ва ҳомийлар томонидан совғалар ташкил қилинган, – дейди Ҳ.Ўсарова. – Бугун ана шундан фидойи теримчилардан бир гуруҳига “Жомбой дон” ҳиссадорлик жамияти томонидан уй-рўзғор буюмлари топширилди. Аҳоли ўртасида тарғибот-тушунтириш ишларини сифатли ташкил қилиб, ишсиз фуқароларни теримга жалб этиш, шу орқали эҳтиёжманд оилаларнинг даромадини оширишга муносиб ҳисса қўшаётгани учун Полвонариқ маҳалласи раиси Абдуҳолиқ Тангиров туман ҳокими совғаси – велосипед билан тақдирланди. Пахтазорда ҳосил мўл. Сафимизда бўлишни истаган барчани даврамизга чорлаймиз.

Гавҳархон МУҚАДДАСОВА.

2015-2020 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM