Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Халқ депутатлари Жомбой туман кенгашининг навбатдаги – 13-сессияси ўтказилди. 
Жорий йилнинг 1 май куни қабул қилинган “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Президент қарорига асосан, республикамиз туманлари 33 та “қониқарсиз”, 119 та “ўрта” ва 48 та “яхши” тоифаларга ажратилганди. Рейтинг натижаларига кўра, Жомбой “ўрта” – “сариқ” ҳудуд сифатида баҳоланган.
Сессияда иқтисодий-ижтимоий кўрсаткичларни яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган амалий чора-тадбирлар дастури муҳокама этилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан туман ҳокими Қаюм Собиров сўзга чиқди. Қайд этилишича, 2019 йил давомида туманда 256,4 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, аҳоли жон бошига 1 миллион 511 минг сўмни ташкил этади. Шунингдек, чакана савдо айланмаси 388,1 миллиард сўмни ташкил этиб, аҳоли жон бошига 2 миллион 287 минг сўмни акс этган. 
Рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектлари сони 963 тани ташкил этгани ҳолда, уларнинг 274 таси фаолиятини тўхтатган.
– 2020 йилда амалга ошириладиган қиймати 463,3 миллиард сўмлик 45 та инвестиция лойиҳалари сабаб 697 иш ўрни яратилади, – деди Қ.Собиров. – Шундан саноатда қиймати 102 миллиард сўм бўлган 14 та, қишлоқ хўжалигида 325,2 миллиард сўмлик 18 та, хизмат кўрсатиш соҳасида эса 35,9 миллиард сўмлик 13 та лойиҳа ишга тушурилиши таъминланади.
Туман ҳокими ўз ахборотида шу каби ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар, истиқболда турган режа ва мақсадларга атрофлича тўхталди. Туманни ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар лойиҳаси билан таништирди.
Депутатлар томонидан коронавирус пандемияси шароитида мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини тиклаш тартиблари тўғрисидаги масала ҳам муҳокама этилди.
Мавзу юзасидан туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи Д.Облоқулованинг ахбороти эшитилди.
Тумандаги эпидемик вазият барқарорлиги инобатга олиниб, 23- ва 25-мактабгача таълим ташкилотларида 19 октябрдан, 3-, 6-, 12-, 22-, 26-, 31-МТТларда эса 26 октябрдан машғулотларни бошлашга рухсат этилди. Қолган муассасалар фаолияти вазиятдан келиб чиқиб, босқичма-босқич тикланиши белгиланди.
Сессияда халқ депутатлари Самарқанд вилоят кенгаши депутати Ўктам Cаидмуродов қатнашди.


 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM