40 нафар аёл ишли бўлди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан "Afrosiyob jeans" масъулияти чекланган жамиятида амалий кўргазма ташкил этилди. Тадбирдан кўзланган мақсад жомбойлик ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларга тикувчилик бўйича дастлабки тушунча ва тасаввурлар беришдан иборат.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, корхонада 200 нафарга яқин хотин-қизлар меҳнат қилмоқда. Айни пайтда яна 150 та бўш иш ўринлари мавжуд. Аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича ташкил этилган туман штаби томонидан мазкур бўш иш ўринларига ишсиз хотин-қизлар ва ёшларни ишга жойлаштириш борасида манзилли чора-тадбирлар белгиланган.

Кўргазма давомида 40 нафар аёлларни "Afrosiyob jeans" масъулияти чекланган жамиятида иш бошлаши юзасидан келишиб олинди.

Бундан ташқари, "Amin invest international" корхонасида 140 та ва бошқа ташкилотларда 528 та бўш иш ўринлари мавжуд бўлиб, ушбу иш ўринларига ишсиз ёшлар ва аёлларни жалб этиш чоралари кўрилмоқда.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM