Ҳоким: Битирувчини ўзи қизиққан соҳага йўналтиришимиз керак

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Аввал хабар қилганимиздек, туман ҳокими Қаюм Собиров умумтаълим мактабларида бўлиб, ёшлар билан юзма-юз мулоқот қилмоқда. Шундай тадбирларнинг навбатдагиси 17-, 22- ҳамда 35-умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида ўтди.

Тадбирларда битирувчи синф ўқувчилари танламоқчи бўлган касблари, келажакда амалга оширмоқчи бўлган тадбиркорлик лойиҳалари ҳақида сўзлаб беришди.

– Касб-ҳунарнинг ёмони бўлмайди, – деди ҳоким. – Муҳими, сизни тарбиялаб, вояга етказган халққа ҳалол хизмат қилишдир. Олий маълумот ёки катта мансабга эга бўлмаса-да, ҳунари ортидан эл-юрт ҳурматига сазовор бўлаётган инсонлар ҳам кўп. Аввало, ўзингиз қизиққан соҳани аниқлаб, шу йўналишда пухта билим олишга интилинг. Майли, у санъат ёки адабиёт бўлсин, аниқ ёки табиий фанлар йўналиши бўлсин, ҳунармандчилик ёки тадбиркорлик бўлсин. Асосийси, ўша соҳага меҳр қўйсангиз, ўз устингизда мунтазам ишлаб, ҳалол бўлсангиз, орзу-ниятларингиз албатта ушалади.

Учрашувлар давомида Қаюм Собиров математика, биология, кимё, тадбиркорлик асослари, жисмоний тарбия фанлари бўйича очиқ дарслар ўтди.

Ёшларнинг қизиқиш ва иқтидорларига кўра, йўналиш берилди.

***

Туман ҳокими Жомбой болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бўлиб, тарбияланувчилар билан учрашди. Бокс, кикбоксинг, каратэ турлари бўйича шуғулланаётган ёшлар билан мулоқот давомида мамлакатимизда болалар спортига қаратилаётган эътибор ҳақида сўз юритилди. Мактабда мавжуд шароитлар билан танишилди. Мавжуд муаммо ва камчиликлар ўрганилди.

Учрашув давомида ёш спортчилар кўргазмали чиқишлар намойиш этишди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM