Маҳалла раислари тақдирланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун бутун дунё коронавирус инфекцияси сабаб юзага келган пандемиядан азият чекмоқда. Шундай синовли дамларда инсон иродаси, виждони имтиҳондан ўтади. Ҳалоллик, матонат ҳақиқий баҳосини олади.

Президентимизнинг жорий йил 26 майда имзоланган фармонига мувофиқ, эл-юрт бошига синовли кунлар тушганда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга катта ҳисса қўшган, жамиятимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлашда фаол иштирок этаётган юртдошларимиз “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланиши белгиланганди.

Эътироф жоизки, пандемия даврида маҳалла тизими масъуллари ҳам фидокорона меҳнат қилди. Бугун туманимизда фаолият юритаётган ушбу соҳа ходимларидан бир гуруҳига фахрий нишонлар топширилди.

Байрам тадбирида туман ҳокими Қ.Собиров сўзга чиқиб, шундай мураккаб ва таҳликали вазиятда ўзининг олижаноб ҳислати билан барчага ўрнак бўлаётган барчага миннатдорчилик билдирди. Шу билан бир қаторда ушбу кўкрак нишони халқимиз билдирган ишонч, демакки масъулият эканини таъкидлади. Маҳалла раислари, котиблари, маслаҳатчиларини янада жипслашиб, аҳоли фаровонлиги йўлида меҳнат қилишга чақирди.

2015-2020 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM