21 минг 829 та хонадон хатловдан ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Мамлакатимизда камбағалликдан чиқариш борасида мутлақо янгича тизим ишлаб чиқилди. Хусусан, “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтари механизми ишлаб чиқилди. Ушбу ишларни сифатли ташкил қилиш мақсадида туман штаби тузилган.

Туманимизда мавжуд 32 минг 171 та хонадондаги 18-30 ёшгача бўлган 41 минг 830 нафар ёшлар ҳамда 30 ёшдан юқори бўлган 21 минг 459 нафар аёлларнинг ҳар бири билан суҳбат ўтказиш мақсадида 38 та маҳаллада 380 нафар аъзодан иборат ишчи гуруҳ фаолият кўрсатмоқда.

Ишни сифатли ташкил этишда штаб ва ишчи гуруҳ аъзолари, ташаббускор ёшлар фидойилик кўрсатаётгани эътиборга молик. Хусусан, бугунги кунга қадар 21 минг 829 та хонадонлар хатловдан ўтказилди. Натижада, 18 минг 657 нафар аёллар ва 18 минг 551 нафар ёшлар учун анкета сўровномалари тўлдирилди.

Шу муносабат билан туман ҳокими Қаюм Собиров жараён билан бевосита танишиш, фаолларни рағбатлантириш мақсадида ишчи гуруҳ штабига келди. Суҳбат давомида ташаббускор ёшларга фидойилик учун миннатдорчилик билдирилди ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

2015-2020 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM