Меҳнаткаш аёллар бепул обуна бўлади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман ҳокими Қаюм Собиров биринчи сектор ҳудудида истиқомат қилувчи мавсумий ишларга жалб этилган хотин-қизлар билан учрашди.

– Аслида энг оғир, масъулиятли ишни сиз, азиз опа-сингилларимиз бажаряпсиз,  – деди ҳоким. – Маҳаллаларимиз ободончилигию, қишлоқ хўжалиги юмушларида ёнимизда туриб, меҳнат қилаётган барчангизга миннатдорчилик билдираман. Айниқса, пахта терими мавсумида фидойилик кўрсатиб, юртимиз хирмонига муносиб ҳисса қўшдингиз. Ҳалол меҳнат алабатта, қадрланади. Тадбиркорлик бошлаш, кредит, субсидияли уй-жой олиш каби масалаларда муаммоларингиз бўлса, қонуний ёрдам беришга ҳамиша тайёрмиз.

Тадбирда хотин-қизларга эсдалик совғалари берилди. Шунингдек, уларнинг ҳар бирига  “Гулистон”, “Ҳидоят”, “Мўминалар” журналлари учун бепул обуна ташкил этилиши белгиланди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM