2-секторда бандлик ярмаркаси

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Кўкгумбаз маданият уйида меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Биринчи навбатда кам таъминланган, ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларни, шу жумладан аёллар ва ёшларни ишга жойлаштириш мақсадида ўтказилган тадбирда 31 та корхона, ташкилот ва муассасаларда мавжуд 296 та бўш иш ўринлари ишсиз фуқароларга таклиф этилди.

Қайд этиш жоизки, тадбирда қатнашган 65 нафар фуқароларнинг 6 нафари ҳарбий хизматдан заҳирага бўшатилган ёшлар, 9 нафари чет давлатлардан қайтиб келганлар, 8 нафари “Темир дафтар”га киритилган кам таъминланган оилаларнинг ишсиз аъзолари, шунингдек, 28 нафар хотин-қизлардир.

Тадбир давомида 2-сектор раҳбари Ж.Аҳмедов қатнашди, 30 нафар шахсларга ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.

Фарҳод ҚЎЗИЕВ,

Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM