Суд ва адлия тизимида сарҳисоб

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги – ўн тўққизинчи сессияси ўтказилди. Тадбирда жиноят ишлар бўйича туман суди раиси М.Шерйигитов, туман маъмурий суди раиси У.Ваҳобова ҳамда Адлия бўлими бошлиғи П.Аҳмедов 9 ойлик якунлари юзасидан депутатлар олдида ахборот берди.

Таъкидланишича, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судида 109 нафар шахсга нисбатан қўзғотилган 101 та иш мазмунан кўриб чиқилган.  Шундан 79 нафар шахсга нисбатан айблов ҳукми чиқарилган бўлса,  30 нафар фуқаро ярашув институти асосида жазодан озод қилинган.

Туман маъмурий судида эса ҳудди шу давр ичида 1173 нафар шахсга нисбатан қўзғотилган 897 та иш кўрилган. 604 ҳолатда жазо қўлланилиб, 293 та иш юритувдан тугатилган.

Маъмурий жавобгарликка тортилган шахсларнинг 242 нафари аёллар,
4 нафари вояга етмаган болалардир.

Адлия бўлими йил давомида ҳуқуқий тарғибот, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни етказиш, юридик хизмат ҳамда норма ижодкорлиги йўналишларда фаолият олиб борган.

Жумладан, январь-сентябрь ойлари давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 130 га яқин мурожаатлар қабул қилинган. Шундан 109 таси қаноатлантирилиб, 12 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган. Бундан ташқари, ўндан ортиқ давлат органлари ҳамда ташкилотларга юридик хизмат фаолияти бўйича амалий ва услубий ёрдам кўрсатилган.

Сессия ишида ташкилий масала кўрилди. Саломатлиги сабаб вазифасидан озод қилинган И.Асроров ўрнига У.Маматов туман ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тасдиқланди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM