Туман ҳокимлари ҳарбий қисмга борди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Республикамизнинг барча ҳудудларида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни кўтаринки кайфиятда нишонланяпти. Байрам муносабати билан Булунғур ҳамда Жомбой тумани ҳокимлари  Н-ҳарбий қисмида бўлиб, хизматчиларни касб байрами билан табриклашди. 
Туманимиз ҳокими Қаюм Собиров сўзга чиқиб, ҳарбийлик касбининг шарафига тўхталди, соҳа ходимларига халқимиз алоҳида эҳтиром кўрсатишини таъкидлади.
– Мамлакатнинг жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнига эга бўлиши, турли таҳдидларга қарши курашиш салоҳияти профессионал армия билан ўлчаниши сир эмас, – деди Қ.Собиров. – Бу борада Ўзбекистон минтақадаги нуфузли давлатлардан саналади. Айниқса, ислоҳотлар натижаси ўлароқ миллий армиямиз ҳар қандай хавф-хатарга муносиб зарба бера оладиган қудратли, тезкор ва самарали кучга айланиб боряпти. Юртбошимиз бошлаган очиқлик ва миллий манфаатларни ўзаро ҳисобга олиш тамойилига асосланган янги сиёсатни бугун яқин ва узоқ хориж мамлакатлари эътироф этаётгани бежиз эмас.
Тадбир давомида садоқатли хизмати учун бир гуруҳ офицер ва сержантлар эсдалик совғалари билан тақдирланди. Мутасаддилар қисмда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM