Кўклам даромад мавсумига айланади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Баҳор яқинлашиши билан ҳудудларни ободонлаштириш, майдонларни тартибга келтириш, хиёбон ва йўлакларга дарахт, гул кўчатларини ўтқазиш масаласи кун тартибига чиқади. Кўкламнинг шу каби ташвишлари соҳага бевосита масъул бўлган туман ободонлаштириш бошқармаси зиммасига ҳар йили оғир масъулият юклар эди, десак муболаға эмас.

– Ўтган йили 15-20 минг дона мавсумий гул кўчатлари харид қилганмиз, – дейди туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Бекзод Маматов. – Бунинг учун қарийб 50 миллион сўм маблағ сарфланган. Қолаверса, ниҳолларни қўшни вилоят ва тумунлардан олиб келиш қўшимча харажат, вақт талаб этарди. Жорий йилдан ушбу муаммога ечим топилди. Бундан буён кўклам бошқармамиз учун даромад мавсумига айланяпти.

Гап шундаки, туман ҳокимлиги ташаббуси билан бошқарма тасарруфида 8 сотихли иссиқхоналар тармоғи ишга туширилмоқда. Ширинкент маҳалласида ташкил этилган ушбу гулхонада питония, бананза, астра каби манзарали ўсимликлар парваришланяпти. Шунингдек, маҳаллий лоланинг 5 хил тури ёпиқ муҳитда ўстирилмоқда.

Бошқарма мутахассисларининг айтишича, жорий 80 минг дона кўчат етиштириш мақсад қилинган. Шундан 20 минг донаси туман эҳтиёжи учун, қолган қисми қўшни туман-шаҳарларга тижорий асосда етказиб берилади.

– Ўтган йили кўчат харидига 50 миллион маблағ сарфлаган бўлсак, бу йил эҳтиёжимиздан ташқари 50 миллион сўм соф даромад олишни режа қиляпмиз, – дейди Бекзод Маматов.

2015-2021 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM