8-ДМТТ таъмирланади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман ҳокими Қаюм Собиров 8-мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, муассаса фаолияти билан танишди. 
Маълумот учун, 1974 йилда ташкил этилган тарбия масканида бугун 140 нафар болажонлар тарбияланмоқда. Ўрганиш давомида туман ҳокими ДМТТни таъмирлаш, хусусан ёзги айвонлар, ўйин майдончаларини замонавий шаклга келтириш, қўшимча овқатланиш ва машғулот хоналари ташкил қилиш зарурлигини таъкидлади. Бу борада аниқ чоралар белгиланиб, иш олиб борилиши, жараёнда ҳудудни ободонлаштириш, йўлларни текислашга ҳам алоҳида эътибор қаратилиши айтилди.
Шунингдек, мутасаддилар муассасадаги таълим-тарбия жараёни билан ҳам бевосита танишдилар. Иқтидорли болажонлар ҳамда эҳтиёжманд оила фарзандларига совғалар берилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM