Вилоят судлари жомбойлик хотин-қизлар муаммоларини ўрганди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Каттақишлоқ маҳалласида “Аёллар дафтари”га киритилган опа-сингилларимизга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида сайёр қабул ўтказилди. Тадбирда туман ҳокимлиги, адлия бўлими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари ҳамда судьялар иштирок этди.

Қабул жараёнида аёллар ва ёшлар муаммоларини аниқлаш, ҳал этиш, фаолият натижадорлигига эришиш, аҳолининг давлат идораларига ишончини мустаҳкамлаш масалаларига асосий эътибор қаратилди.

Жумладан, тадбир давомида мутасаддиларга мурожаат қилган 50 нафарга яқин хотин-қизларга ҳуқуқий, ижтимоий масалаларда маслаҳатлар берилди. Алимент, оилавий ажрим, туғилганлик гувоҳномаси олиш, кадастр ва бошқа масалалар бўйича муаммоли мурожаатлар рўйхатга олинди.

Ҳафиза ЎСАРОВА.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM