“Jomboy oil”га тўртта давлатдан замонавий ускуналари келтирилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Jomboy oil” масъулияти чекланган жамияти кунига 100 тоннадан ортиқ кунгабоқар, махсар, соя ҳамда чигитни қайта ишлаб, етти босқичда тозалаш қувватига эга.

2020 йилда корхонада 541 тоннадан ортиқ сифатли маҳсулот тайёрланиб, ички ва ташқи бозорларга етказиб берилди. Корхона энг илғор замонавий ускуналар билан жиҳозланган ва бу ерни 100 нафарга яқин ёшлар ишламоқда.

Ҳозирда корхонада Туркия, Хитой, Болгария ва Италия сингари етакчи давлатларнинг замонавий ускуналари билан жиҳозланган яна бир линияни ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу технология ишга туширилгач, яна 100 та янги иш ўрни яратилади. Бу эса ички истеъмол бозорини сифатли маҳсулот билан таъминлаш ва хорижий бозорларга экспортбоп маҳсулот чиқариш ҳажмини сезиларли равишда ошириш имконини беради.

“Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармаси ахборот хизмати.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM