Cекторларда нима гап?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

2-сектор ҳудудидаги Ғазира, Сарқипчоқ ва Қанғли маҳаллаларида Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси юзасидан давра суҳбатлари ўтказиляпти. Хотин-қизлар ва ёшлар иштирокида ўтаётган тадбирларда аҳоли розилигига эришиш, аёллар ва йигит-қизларимизни иш билан таъминлаш, муаммоларини ҳал этиш мамлакатимиз сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан саналиши таъкидланмоқда. "Темир дафтар", "Аёллар" ва "Ёшлар" дафтарига киритилган фуқаролар билан тизимли ишлаш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, мурожаатларни жойида ҳал этиш таъминланяпти.

***
3-сектор раҳбари, подполковник С.Шавманов вилоят халқ таълими бошқармаси вакиллари иштирокида уй шароитида таҳсил олаётган 23-умумтаълим мактабининг 1-синф ўқувчиси Зуҳрахон Ашурова ҳамда 18-умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Заринабону Ўролбоеванинг яшаш уйига борди. Учрашувда қизларнинг билим олишига яратилган шароитлар ўрганилди. Улар билан келажакдаги орзулари, мақсадлари ҳақида суҳбатлашилди. Эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ногиронлик аравачаси совға қилинди.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM