ФК "Жомбой" таркибига маҳаллий ёшлар қабул қилинади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Биринчи лигага ўтиш ўйинларида ғолиб бўлган “Жомбой” футбол клуби янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.

Туман ҳокимлиги ташаббуси ва ҳомийлиги остида клуб фаолиятини лицензиялаш талаблари қарийб якунланди. Ушбу жараёнда туман марказий стадиони жорий таъмирланиб, ўриндиқлар янгиланяпти. Қисқа фурсатда югуриш йўлаги, ювиниш ва кийим алмаштириш хоналари замонавий қиёфа касб этди.

Бош мураббий Иван Кострикин ва ёрдамчи мураббий Олимжон Мамасолиев бошчилигидаги штаб рақобатбардош жамоа тузиш учун маҳаллий ёшларни кўрикдан ўтказяпти.

Маълумот учун, “Жомбой” клуби 2-8 февраль кунлари бўлиб ўтган “Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги” мусобақаларида иштирок этиб, фахрли учинчи ўринни эгаллади.

Клуб матбуот хизмати.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM