Чавандозлар ҳомийлигида суннат тўйи ўтказилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Халқимизда саховатпешалик хислати инсонийлик безаги ҳисобланади. Яна “Бир болага етти маҳалла ота-она” деган нақл ҳам бежиз айтилмаган. Ўз тақдирини халқ билан уйғун ҳисоблайдиган, қўли очиқ инсонлар сабаб жамиятимизда ҳеч ким эътибордан четда қолмайди. Бугун ўтказилган 14 нафар жомбойлик болажонларнинг суннат тўйлари фикримиз тасдиғидир.

“Аҳмад ота” базмгоҳида ўтган хайрия тадбири вилоят улоқ-кўпкари федерацияси ва туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилди.

– Саховатпеша чавандозлар ҳомийлигида “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган, эҳтиёжманд оила фарзандларининг суннат тўйлари ўтказилди, – дейди маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Ҳафиза Ўсарова. – Болажонлар учун унутилмас кун бўлгани уларнинг кўзларида ҳам акс этиб турибди. Ота-оналар билан суҳбатлашганимизда юртимизда амалга оширилаётган ижобий ишлар, ислоҳотларга умид, эртанги кунга ишончни туйдик. Зеро, бу каби тадбирлардан мақсад ҳам шу.

Тадбир давомида тўй-болаларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.

Малоҳат АБДАНОВА.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM