Жомбойлик ёшлар жаҳон чемпионатида қатнашади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган қўл жанги бўйича Ўзбекистон чемпионатининг финал босқичи. Ҳамманинг нигоҳи марказга қадалган. Кўп ўтмай жомбойлик Асрор Бўлтаков жиззахлик рақибига қарши рингга кўтарилди.

Асрор ўша куни 70 килограмм вазн тоифасида саҳнага чиққанди. Финалгача олтита жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонгани сабаб устозларининг умиди катта эди.

Ёш спортчи ишончни оқлади. Йирик ҳисобда ғалабага эришди. Туманимиздаги 2-сонли касб-ҳунар мактаби қошида ташкил этилган қўл жанги тўгараги тарбияланувчиси Асрор Бўлтаков шу тариқа Ўзбекистон чемпиони бўлди.

– Ушбу турнирда вилоятимиз шарафини 98 нафар ёшлар ҳимоя қилди, – дейди тўгарак мураббийси Акмал Бўлтаков. – Шундан 11 спортчи ғалаба билан қайтган. Эътиболиси, уларнинг тўрт нафари жомбойлик ёшлардир. Олтмиш саккиз нафар шогирдим билан мусобақага тинимсиз тайёрлангандик. Натижа кутганимиздан ҳам яхши бўлди.

Мусобақада ғолиб бўлган ёшлар Россия Фередерациясида ўткзилиши кутилётган қўл жанги бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM