Санъатга ихлос болаликдан бошланади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ёшлар ўртасида адабиёт, маданият ва санъат соҳаларига қизиқиш уйғотиш учун ижодий тўгараклар муҳим аҳамият касб этади. Шу маънода туман маданият бўлими қошида турли машғулотлар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, маданият марказлари қошидаги мусиқа ва санъат тўгараклари фаолияти эътиборга молик. Айни кунларда ушбу муассасада тарбияланаётган истеъдодли ёшлар иштирокида турли кўнгилочар тадбирлар ташкил этиляпти.

1-сон маданият маркази қошида ташкил этилган тўгаракда асосан, йигит-қизларни мумтоз қўшиқлар йўналишида шуғулланишига асосий эътибор қаратиляпти. Ёш ва истеъдодли санъаткор Динора Ҳусаинова хаваскор ўқувчиларга сабоқ бермоқда.

2-сон маданият маркази қошидаги тўгарак эса миллий ва замонавий мусиқа асбобларини чалишга иштиёқманд ёшларни ўзида жамлаган. Шунингдек, бу ерда эстрада йўналишида ижод қилаётган иқтидор эгалари ҳам кўпчиликни ташкил қилади.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM