“Партсъезд”, “Жданов”, “Правда” – онамизга ҳурматсизлик эмасми?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман ҳокимлигида давлат тилида иш юритиш тизимини янада мустаҳкамлаш мавзуи муҳокама этилди. Йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири Абдуғаффор Қирғизбоев қатнашди.

Корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, соҳага масъул ходимлар иштирок этган тадбирда иш ҳужжатларини лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида, давлат тили меъёрлари асосида юритиш, реклама ва пешлавҳаларни ўзбек тилида ёзилишини назоратга олиш, жой номлари билан боғлиқ муаммолар муҳокама этилди.

– Давлат тили нуфузини мустаҳкамлаш учун кескин ва қатъий чоралар белгилаш вақти келди, – деди А.Қирғизбоев. – Бу борада халқаро тажриба ҳам ўрганиляпти. Мисол учун, Францияда шунчаки, пешлавҳа давлат тилида ёзилмагани учун ҳам уч минг евро жарима белгиланган. Бизда эса бу энг оғриқли муаммоларимиздан бири бўлиб қолмоқда.

Тадбирда туман ҳокими Қ.Собиров сўзга чиқди. “Партсъезд”, “Жданов”, “Правда” каби эскирган сўзлар ҳануз кундалик истеъмолда сақланиб қолаётганини таассуф билан қайд этди.

– Ваҳоланки, ўша ҳудудлар бугунги кунда “Зарафшон”, “Саричашма”, “Ҳақиқат” каби чиройли, ўзбекона номлар билан юритилади, – деди ҳоким. – Тилга бўлган ҳурматни ўзимизни ислоҳ қилишдан бошламасак, келажак авлод ҳам биздан ўрнак олади. Тил – она, уни онамиздай эъзозлашимиз фарз.

Мавзу юзасидан фаолларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилди. Бу борада кечиктириб бўлмайдиган вазифалар белгиланди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM