Ароқни арзон сотманг

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, спиртли ичимликларга энг кам улгуржи ва чакана нархлар белгилаб қўйилмоқда.

Жумладан, 1 литр вино учун энг кам улгуржи сотиш нархи 11200 сўм, чакана нархи 13200 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, коньяк учун 41200/49400 сўм, ароқ ва бошқаларга 28600/34400 cўм нарх минимуми жорий этилди. Жорий йилнинг 20 мартидан бошлаб ушбу нархлардан паст сотилиши мумкин эмас. Акс ҳолда ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда чакана савдо субъектлари жаримага тортилади. Айбдор шахслар учун ҳам алоҳида жавобгарлик белгиланади.

Жумладан, маҳсулот тайёрловчи корхонага сотилган қийматнинг 20 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг камида 200 баравари ҳажмида жарима қўлланилади. Бир йил мобайнида қоидабузарлик такроран аниқланса, сотилган қийматнинг 50 фоизи миқдорида, аммо энг кам ойлик иш ҳақининг камида 300 баравари миқдорида жазо тайинланади.

Чакана савдода ҳуқуқбузарлик кузатилса, ўша юридик шахс алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилади. Шунингдек, энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваридан 300 бараваригача жаримага тортилади.

Мамадиёр ОДИЛОВ,

Молия бўлимининг бюджет даромадлари базасини мустаҳкамлаш ва бюджетлараро муносабатлар сектори бошлиғи.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM