Инвестор суд бўғинини танлайди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилди.

Янги тартибга кўра, туманлараро маъмурий судларнинг ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) берилганда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий суди томонидан кўрилади. Ҳудудий ҳарбий суднинг ҳал қилув қарори устидан берилганда эса маъмурий иш республика ҳарбий суди томонидан кўриб чиқилади.

Олий суд томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикояти (протести) Олий суднинг маъмурий ишлар бўйича ҳайъати томонидан кўрилади.

Амалга киритилган тизим шикоят бериш муддатига ҳам даҳлдор. Эндиликда, апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин. Бундан ташқари, Олий суд судьяларига кассация шикояти (протести) бўйича ишни талаб қилиб олиш ҳуқуқи берилмоқда.

Яна бир муҳим янгилик инвесторлар ҳуқуқлари билан боғлиқ. Инвестициявий низолар ва рақобатга оид ишларни кўриш бўйича махсус судлов таркиби ташкил этилди.

Инвестициявий низолар йирик инвесторнинг хоҳишига кўра, бевосита Олий суд томонидан ёки Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий суди томонидан биринчи инстанция сифатида кўрилиши мумкин.

Умида ВАҲОБОВА,

Самарқанд туманлараро маъмурий суди судьяси.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM