Айбланувчи ким?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Айбланувчи жиноят процессининг муҳим субъектларидан бири саналади. Қонунчилигимизга кўра, у нимада айбланаётганини билиш, қамоққа олингани ва турган жойи тўғрисида адвокат ёки яқин қариндошига хабар бериш ҳуқуқига эга. Эътиборлиси, айбланувчининг ҳимоячи билан учрашувлари сони ва давомийлиги чекланмайди. Ўзига қўйилган айблов ҳамда ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари бўйича кўрсатув бериш-бермаслик шахснинг мутлақ ҳуқуқидир.

Бундан ташқари, айбланувчи ўз она тили ҳамда таржимон хизматидан фойдаланишга,  ўзининг ҳимояланиш ҳуқуқини шахсан ўзи амалга оширишга, ишнинг барча материаллари билан танишиб чиқиш ҳамда зарур маълумотларни ёзиб олиш, нусха кўчиришга ҳақли.

Айбланувчининг муайян мажбуриятлари ҳам мавжуд. Жумладан, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши, процесда иштирок этишдан бош тортмаслиги керак.

Далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни оғдиришга уриниш ва бошқа қонунга хилоф ҳаракатлар қўшимча жавобгарликка сабаб бўлади.

Гувоҳлантириш, эксперт текшируви учун намуналар олиш, экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарорлари, суднинг ажрими мажбурий саналади.

Музаффар АБДУРАҲМОНОВ,

Ички ишлар академияси 3-ўқув босқичи курсанти.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM