Кредит қачон нақд шаклда ажратилади?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Юртимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизлар ташаббусини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида аниқ механизм ишлаб чиқилган.

Жумладан, кредит олиш учун аризалар оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури ягона электрон платформаси орқали қабул қилинмоқда. Талабгорлар “Агробанк”,  “Халқ банки” ёки “Микрокредитбанк”дан бирини ихтиёрий танлаш ҳуқуқига эга.

Маблағ маҳсулот етказиб берилгач, таъминотчига ажратиб берилади.

Бир савол кўп такрорланади. Кредит маблағи нақд пулда берилиши мумкинми? Мумкин.

Ўзини-ўзи банд қилган фуқароларга касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу каби айрим фаолият турлари учун зарурий хомашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш мақсадида 5 миллион сўмгача нақд шаклдаги кредит маблағлари ажратилишига йўл қўйилади.

“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган шахсларга ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши мониторинг қилиб борилади.

Воҳиджон УСМОНОВ,

молия бўлимининг оилавий тадбиркорликни ривожлантириш сектори мудири.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM