Иван Петрович "Ўзбекистон спорт фахрийси" кўкрак-нишони билан тақдирланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўз вақтида жаҳон ва халқаро мусобақалар ғолиби, Осиё чемпиони бўлган спорт фахрийлари иштирокида учрашув ўтказилди. Тадбирда спорт фахрийлари кенгаши раиси маслаҳатчиси Игорь Барабан, вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Нуруллаев, сенатор Фармон Тошев қатнашди. Вилоятимиз спорти тарихига тўхталиб, эришилган ютуқлар, бой берилган имкониятлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Учрашувда "Ўзбекистон спорт фахрийси" кўкрак нишони билан тақдирланган 20 нафар таниқли мураббийларга махсус гувоҳномалар тантанали суръатда топширилди. Жумладан, Жомбой футбол мактабига асос солган таниқли спорт устаси Иван Кострикин ҳам ушбу эътирофга сазовор бўлди.

Ҳусан ЭЛТОЕВ.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM