Жомбойда илк бор теннис бўйича туман биринчилиги ўтказилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ёшлар ойлиги доирасида ўтказилаётган маданият, санъат, спорт тадбирлари давом этмоқда. 

Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида стол тенниси бўйича туман очиқ биринчилиги "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик" шиори остида ташкил этилди. Вилоятимизнинг туман-шаҳарларидан келган 12 та жамоа давлат солиқ инспекцияси бошлиғи кубоги учун кураш олиб борди. 

Мусобақада Жасмина Абдуолимова, Мухлиса Абдуолимова, Ноила Тошбоева, Камронбек Ибодуллаев ҳамда Гулсевар Эргашева туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Жуфтлик баҳсларида Лайло Камолова ҳамда Дилшода Абдуолимова ғолиблар сафидан жой олди.

Якуний ҳисобга кўра, Самарқанд шаҳри жамоаси биринчи, Жомбой тумани жамоаси иккинчи, Оқдарё тумани жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Совриндонлар туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Бахтиёр Баратов томонидан тақдирланди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM