Тадбиркорлик субъектлари диққатига!

Тадбиркорларга турли масалаларда маслаҳат ва тавсиялар бериш, ҳудудларда фаолият юритаётган ишбилармон фуқароларда юзага келган муаммоларни тезкор ҳал этиш орқали тушунтириш ишларини ташкил этиш мақсадида вилоят статистика бошқармасининг “Ишонч телефонлари” (66 230 45-50, 66 235 58-95) ишга туширилди.

Ушбу тармоқ узлуксиз ишлаши, тушган ҳар бир мурожаат ижрога қаратилиши алоҳида назоратга олинади.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ва давлат статистика тизими ўртасида барқарор муносабатларни кучайтириш учун ойнинг учинчи чоршанба ва жума кунлари “Очиқ эшиклар куни” ташкил қилинади.

Мазкур тадбирлар бевосита бошқарма, туман ва шаҳар статистика бўлимларининг раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари иштирокида ўтказилади.

“Очиқ эшиклар куни”да иштирок этаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида учраётган муаммоларни муҳокама қилган ҳолда, масъул ходимлар томонидан тегишли тушунтиришлар берилади ва лозим бўлганда муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилади.

Вилоят статистика бошқармаси

2015-2021 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM