2022 йил 3-чорак давомида бюджет даромадлари бажарилиши юзасидан туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Баратов Бахтиёр Махсумовичнинг ҳисоботи

Туман давлат бюджетига 2022 йилнинг 3-чорагида 17 ,7 млрд.сўм режа белгиланган бўлиб, режа 20,7 млрд.сўмга ёки режа 3,0 млрд.сўмга 116,9 фоизга бажарилди. Ўтган йилга нисбатан ўсиш сурати 125,1 фоизни ташкил этди. Шунингдек, сентябрь ойи давомида давлат бюджетига белгиланган режа 5 991,8 млрд.сўм белгиланиб, 7 214,2 млн.сўм миқдорида солиқ тушимлари ундирилди. Белгиланган режа 1 222,4 млн.сўмга ортиғи билан бажарилди.

2022-йил 3-чорагида туман маҳаллий бюджетига белгиланган прогноз режаси 18,7 млрд.сўм бўлиб, ушбу даврда 20,2 млрд.сўм тушум таъминланди ёки режа 108,4 фоизга (+1,5 млрд.сўмга) бажарилди.

Туманда 2022 йил 3-чорагида 59 та янги тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтди.

Янги ташкил этилганлардан асосан ишлаб чиқариш 5 та, савдо корхоналари 23 та, қурилиш корхоналари 2 та, умумий овқатланиш 11 та, таълим хизмати 1 та, автомобилларга хизмат кўрсатиш корхоналари 12 та ва 5 бошқа хизмат кўрсатиш корхоналари ҳисобига тўғри келади.

Айланма маблағлар тадбиркорлик субъектлари томонидан яширилиши (ҳисоботда кўрсатилмаслиги), харидорларга НКМ чеки берилмаслиги ҳолатлари юзасидан фуқаролардан жорий йил 3 чоракда жами 48 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, мурожаатлар ижроси юзасидан солиқ идораси томонидан олиб борилган амалий тадбирлар натижасида қонуний чоралар кўрилди ва 134,0 млн.сўм айланмадан олинадиган солиқ қўшимча хисобланди ва ундирилди.

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ бўйича 3-чорак учун белгиланган режа 359,3 млн.сўм бўлиб, ижроси 375,4 млн.сўмга ёки 105 фоизга (+16,1 млн.сўмга) ортиғи билан бажарилди.

Туманда, жисмоний шахслардан ундириладиган мол-мулк ва ер солиғи тўловчилар сони 42,1 мингтани ташкил этади. Жорий йил 3 чоракда 4 344,8 млн.сўм жисмоний шахслардан мол-мулк ва ер солиғи давлат бюджетига ундирилиши таъминланди. 2022 йил 1 октябрь холатига жами қарздорлик 7,6 млрд.сўмни ташкил этади.

Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 29 июндаги 445-сонли “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги Қарори талабларига асосан, камерал назорат бўлими томонидан 2022 йил 3-чорагида 79 та хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида камерал солиқ ва дастлабки таҳлиллар ўтказилиб, давлат бюджетига қўшимча 1 605,3 млн.сўм аниқланди ва шундан 1 1269,3 млн.сўми бюджетга ундирилиши таъминланди.

Мисол учун "BRAND BETON KLASS INVEST" МЧЖдан банк айланмаси орқали дастлабки таҳлиллар ўтказилиб, 5,0 млрд.сўмлик бажарилган иш ва хизматлар солиқ хисоботларида кўрсатилмаганлиги аниқланди. Бунинг натижасида қайта хисоботлар олиниб, давлат бюджетига қўшимча 200,3 млн.сўм хисобланди ва шундан 145,3 млн.сўми бюджетга ундирилиши таъминланди.

2022 йил 3-чорагида корхона ва ташкилотлар томонидан ноқонуний ишчи-хизматчиларни қонунийлаштирилиши бўйича 168 та хўжалик юритувчи субъектлардан 1354 нафар норасмий ишлаётган ишчи-хизматчилар корхонанинг буйруқларига асосан қонунийлаштирилди. Бунинг натижасида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига қўшимча манба сифатида 121,8 млн.сўм солиқлар ҳисобланди ва 80,4 млн.сўми бюджетга ундирилиши таъминланди.

2022 йил 1 январ ҳолатига солиқ қарзи 9,3 млрд.сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 2,4 млрд.сўмга камайишига эиришилди. Жорий йил 3 чоракда бошига солиқ қарзи 7,9 млрд.сўмни ташкил этиб, чорак давомида 1,6 млрд.сўмга қисқартирилишига эришилди.

Мисол учун "MAROKAND BUSINESS INVEST" МЧЖдан 41,0 млн.сўмлик солиқ қарзи бюджетга ундирилиши таъминланди.

2022 йилнинг 1 октябрь холатига 54 та корхона ва ташкилотларнинг 1,6 млрд.сўмлик солиқ қарзини раҳбар ва таъсисчиларнинг мол-мулки хисобидан мажбурий ундириш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларга субсидиар даъво аризалари киритилиши таъминланди.

Мисол учун "OXUN VA OZOD ZAMINI" ФХдан 37,0 млн.сўмлик солиқ қарзи судга субсидиар даъво аризалари киритилиши натижасида давлат бюджетига тўлиқ ундирилди.

Туман Мажбурий ижро бюроси ижрочилари билан ҳамкорликда 2022 йил 3-чораги давомида иш юритувида бўлган 211 та 2,1 млрд.сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича 136 та корхонанинг 992,6 млн.сўмлик солиқ қарзи ундирилиши таъминланди.

Бундан ташқари 18 та хўжалик юритувчи субъектларнинг мавжуд 450,6 млн.сўмлик солиқ қарзини ундириш имкони мавжуд бўлмаганлиги сабабли, банкротлик тамойилига асосан судга даъво аризалар киритилди ва бугунги кунда тугатиш ишлари олиб борилмоқда.

Туман солиқ идораси ходимлари томонидан тадбиркорлик фаолияти давомида муаммо ва қийинчиликка дуч келаётган тадбиркорлик субъектларига “Солиқчи–тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида изчил ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

 “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида шу кунгача 448 та тадбиркорлик субъектлари мурожаатлари ўрганилди. Шундан 413 та мурожаат ижобий хал этилди.

Мисол учун "BEXRUZ KOMFORT MEBEL"OKга 50,0 млн сўм айланма маблағ учун кредит олишда амалий ёрдам берилди.

Шунингдек, дастлабки бухгалтерияни юритишда 283 та, солиқ қарзи тўғрисида маълумот берилишида 78 та, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартиблари тўғрисида тушунтиришлар берилишида 36 та, бошқа солиқ турларидаги ортиқча тўлов суммасини солиқ қарзига сингдиришда 16 та мурожаатлар ўз ечимини топди.

Бугунги кунда солиқ тўловчиларнинг мурожаат ва саволларига тезкорлик билан жавоб қайтариш мақсадида телеграм мессенджерида Солиқчи-кўмакчи Жомбой ДСИ гуруҳи ташкил қилинган бўлиб, савол ва мурожаатларга тезкорлик билан жавоб бериб келинмоқда.

Шунингдек, (97) 394-07-00 рақами орқали Телеграм мессенжерида тадбиркорлар алохида ёзма мурожаат қилишлари мумкин.

Солиқ тизимида рўй бераётган ўзгаришларни содда ва халқчил тилда тушунтиришда, айниқса, туманда ҳали кўп ишларни амалга оширишимиз лозим. Туман давлат солиқ инспекциясида фаолият юритувчи барча даражадаги раҳбар-ходимлар солиқ тўловчиларга кўмак беришга ҳар доим тайёр.

Image_elon: 
jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm
2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM