“Камалак юлдузлари” боллар ижодиёти фестивали бўлиб ўтди

Image_tadbir: 

Бугун 14 декабр куни Жомбой туманида “Ёшлар иттифоқи” туман кенгаши  томонидан хар йили ананавий тарзда  ўтказилиб келинадиган “Камалак юлдузлари” боллар ижодиёти фестивали туман босқичи бўлиб ўтди.

            “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивали ўтказишдан асосий мақсад иқтидорли болларни аниқлаш, уларни хар томонлама қўллаб қувватлаш, истеъдод ва махоратларини намойиш этишлари учун имкониятлар яратиб бериш, ёш авлоднинг манавий оламини бойитиш, маданий савиясини юксалтириш, санъат ва гўзалликка бўлган интилишини кучайтириш, миллий санъат анъаналари ва йўналишларини асраш, ривожлантириш ҳамда давом эттиришдир. Унда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган иқтидорли боллар иштирок этишлари мумкин. Танлов олтита юналишда ўтказилади.

            Жомбой туманида ўтказилган фестивал якунида 54 нафар ёшларга Ёшлар иттифоқининг  ғолиблик дипломлари, 126 дона ёшлар рукни остидаги сара китоблар ва ёшлар иттифоқи футболкалари эсдалик учун тақдим этилди.

 

           

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM