ЎЗ БИЗНЕСИНГИЗ УЧУН ЕР МАЙДОНИГА ЭГА БЎЛИНГ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 20 апрель ПҚ-3677-сон қарорига асосан 

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини бериш механизмларини тубдан такомиллаштириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлардаги бюрократик тартиб-таомиллар ва тўсиқларни қисқартириш мақсадида:

 2018 йил 1 июлдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион орқали амалга оширилиши белгиланган. 

Шунингдек  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3939-сон қарорига асосан тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида ушбу қарор талабларига мувофиқ ўтказиладиган электрон аукционни ўтказишнинг умумий муддати, истисно тариқасида, «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида амалга ошириладиган барча тартиб-таомиллар билан бирга 10 кундан ошмаслиги белгиланган. 

Хурматли тадбиркорлар ва иш билармонлар Жомбой туманида савдога қуйилган ер майдонлари ва бўш турган бино иншоатлар тўғрисида маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Мажбурий ижро бюросининг "Электрон онлайн савдоларини ташкил этиш маркази" нинг онлайн укцион савдолари ўтказиладиган интернетдаги саҳифаси орқали танишишингиз ва савдоларга қатнашишингиз мумкин.

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM