Қорбобони кутяпсизми, Сантаклаусни?

Янги йил яқинлашяпти. Байрамни уларсиз тасаввур этиб бўлмайди.

Афсоналарда айтилишича, минг йиллар аввал Византия ҳудудида Николаус исмли киши яшаб ўтган экан. У байрам арафасида болаларга турли ўйинчоқлар совға қилишни одат қилган.

Кейинчалик сахий Николауснинг ҳаёти ҳақиқат ва уйдирмалар асосида қайта сайқалланиб, ҳозирги Қорбобо кўринишига келган.

Сантаклаус бир пайтлар “Кока-кола” компаниясининг реклама бренди сабаб оммалашган. Либоси қизил тусда экани ҳам шундан.

Қорбобонинг турлича талқин этилишига ҳам афсоналар сабабчи. Шарқий Европа, Осиё мамлакатларида унинг албатта набираси – Қорқизи бўлади.

Ғарбий Европа ва Америка халқларида эса Сантаклаусга митти одамча – эльфлар ёрдамчилик қилишади.

Шимолий қутбдан ташриф буюради, дея тасаввур қилинадиган Осиёлик Қорбобонинг келиб чиқиш тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Ўзбек болалари тасаввурида эса у сўнгги юз йилликда пайдо бўлди.

Нима бўлганда ҳам байрамнинг асосий меҳмони, қаҳрамони Қорбобо ва Қорқиздир.

Уларни бугун файзли дастурхон қаршисида кутишга не етсин

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM