Улуғ ва муқаддас аёл

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Tуманимизда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими У.Назаров қатнашди ва йиғилганларни байрам билан табриклади.

Ўтган йили Президентимизнинг "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони қабул қилинганди. Унга мувофиқ, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг диний маърифат ва ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими тугатилди. Унинг ўрнида хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш мутахассиси лавозими жорий қилинди. 

Жамият ва давлат ҳаётида фаол ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оила фаровонлигига, оналик ва болалик муҳофазасига ҳисса қўшган аёллар учун "Мўътабар аёл" кўкрак нишони таъсис этилди. 

Тадбир давомида алоҳида ўрнак кўрсатаётган хотин-қизларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

– Эътибор кишига янада шижоат бағишлайди, – дейди "Мўътабар аёл" кўкрак нишони соҳибаси Роҳила Рўзиева. – Аёлни, онани улуғлайдиган халқмиз. Қадим аждодларимиз ҳам аёл зотига эҳтиром кўрсатишган. Амир Темур бобомиз фаолияти бунга мисол. Бу эътибор, ғамхўрлик бугунги кунда ҳам давом этяпти.

Байрам бир пиёла чой устида давом этди.  

Шунингдек, туманда юз ёшдан ошган бир гуруҳ онахонларнинг хонадонига бориб, улар ҳолидан хабар олинди. Байрам совғалари топширилди.

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM