Муҳаббат шеваси эмасми аёл?..

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Халқаро хотин-қизлар байрами умумтаълим мактабларида кенг нишонланди. 

25-мактабда "Муҳаббат шеваси эмасми аёл?" номли тадбир ўтказилди.

 – Таълим тизимида меҳнат қилаётган аёллар давлатимизнинг доимий эътиборида, – дейди рус тили фани ўқитувчиси Ольга Умарова. – Улар учун қулай меҳнат шароитларини яратиш, пенсияга чиқиш ёшини қисқартириш қонунчилик билан мустаҳкамлаб қўйилган. Қирқ йилга яқин шу соҳада ишлаб, пенсияга чиқдим. Давлатимиз фахрийларга ишонч билдирди. Шу боис иш фаолиятимни яна давом эттиряпман. Бу жамиятда хотин-қизларга қаратилаётган эътиборнинг амалий ифодаси бўлди.

 Ҳафта давомида "Зулфияхоним қизлари" тўгараги аъзолари иштирокида учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилди. Маржона Бобомуродова сингари ўқувчилар томонидан ўқилган шеърлар даврага файз бақишлади. 

Озода РАЖАБОВА,

Туйқуной МАМАДИЁРОВА. 

***

Худди шундай тадбир 19-умумтаълим мактабида ҳам нишонланди. Аёл, онани мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради. Бошланғич синф ўқитувчиси Г.Ражабова "Аёлнинг оилада тутган ўрни" мавзуида тарбия соати дарсларини ўтди.

Рухшона СОБИРОВА.

***

26-умумтаълим мактаби ўқувчилари байрамга алоҳида тайёргарлик кўришди. Профилактика куни ва тарбиявий соатларда хотин-қизлар учун яратилган шароитлар тилга олинди. 10-синф ўқувчилари байрам дастури намойиш этишди.

Фазлиддин САИДАҲМАТОВ.

***

48-умумтаълим мактабида "Қувноқ стартлар" мусобақаси ўтказилди. Югуриш марафони, арқон тортиш шартларида 5-7-синф ўқувчи-қизлари фаол қатнашди. Н.Файзуллаева биринчилардан бўлиб маррани забт этди. Фаол иштирокчилар муносиб рағбатлантирилди.

Юнус МАМАДИЁРОВ.

***

40-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида "Камалак юлдузлари" танлови ўтказилди.

Ўқувчиларда ижтимоий-сиёсий кўникмани шакллантириш, Ёшлар иттифоқи, "Камалак" ёшлар ташкилоти фаолиятига қизиқтириш мақсадида ўтказилган тадбирда 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўқувчилар қатнашди.

Танлов шартларига кўра, иштирокчилардан мамлакатимизнинг ёшларга оид давлат сиёсати билан боғлиқ саволларга жавоб бериш ва ўз таклиф-лойиҳасини тақдим этиш сўралди.

Савол-жавоблар шартида 3-синф ўқувчилари, "Менинг таклифим" шартида эса 5-синф ўқувчилари юқори натижа қайд этишди.

Мадина ФУРҚАТОВА.

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM