Жомбой ифтихорлари

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ушу-санда" бир мунча мураккаб, алоҳида иқтидор ва мунтазам машқулотларни талаб этадиган спорт. Шунинг учун ҳар доим ҳам ушбу тур бўйича спортчи қизлар етишиб чиқавермайди. Севара бунинг уддасидан чиқди.

Байрам арафасида хушхабар олдик. 22-умумтаълим мактаби ўқувчиси Севара Суюнова "Ушу-санда" бўйича Ўзбекистон чемпиони унвонига сазовор бўлибди. Бу хабар айниқса, устозларини қувонтирди. 

Севара еттинчи синфда таҳсил олади. У тиришқоқлиги, бир мақсад сари интилса, ҳаракатдан тўхтамаслиги ва спортчи учун алоҳида фазилат саналган босиқ ва камтарлиги билан тенгдошларидан ажралиб туради. У умумтаълим фанларини аъло баҳоларга ўзлаштириш билан бир қаторда, машқулотларни ҳам ташлаб қўймади.

2018 йилнинг бошлари эди. Мамлакат биринчилиги учун саралаш босқичига алоҳида тайёргарлик кўра бошлади. Меҳнатлари бесамар кетмади. Республика босқичига йўлланма олди.

– Тошкентда ўтган Ўзбекис¬тон биринчилиги қизқин баҳс¬ларда кечди, – дейди мураббийи Шерзод Ўтамуродов. – Севара уч марта рингга чиқишига тўқри келди. Бу албатта, ёш спортчидан катта куч талаб қилади. Учала рақибидан ҳам устунлигини яққол намойиш эта олди. Гарчи толиқиб қолган бўлса-да, финалда ўзини тетик тутди. Ҳушёрликни бой бермади. Ҳакамлар қарори эълон қилинганда барча қийинчиликлар қалаба нашидасига айланди. Севара Суюнова – Ўзбекистон чемпиони!

Ушбу мусобақа туманимиз ёшлари учун баракали ўтди. Сабаби, спортчи ёшларимиздан яна бири – Зафар Худойбердиев ҳам қолиблар сафидан жой олди. Айни пайтда Самарқанд давлат университетида таҳсил олаётган Зафарбек "Файтинг" йўналишида иккинчи даражали диплом билан тақдирланди.

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM